31.03.2020 22:57
17588
Коутиньога Англиядан кутилмаган таклиф пайдо бўлди

«Бавария»да ижарада асосида ҳаракат қилаётган Филиппе Коутиньо мавсум якунида Англия чемпионатига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда. 

Манбада айтилишича, «Лестер» клуби бразилиялик яримҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Коутиньонинг трансферида жамоа бош мураббийи Брендан Рожерснинг муҳим ўрин тутиши айтилмоқда. Боиси, улар «Ливерпуль»да бирга ишлашган.

«Тулкилар» раҳбариятининг фикрича, Коутиньони ижарага олиш варианти унинг тўлақонли трансферини амалга оширишга қараганда осонроқ кечади. Ҳозирда «Лестер» бу борада Каталония клубига таклиф юборишни режалаштирмоқда. Агар келишувга эришилса, Коутиньонинг йиллик ижараси 30 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хавбекка «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клубларининг даъвогарлик қилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар