31.03.2020 17:14
8089
Коронавирус юқтирган Рушту Режбернинг аҳволи оғир

Ўтган ҳафтада коронавирус инфекциясини юқтириб олганлиги маълум бўлган Туркия миллий жамоасининг афсонавий дарвозабони Руштунинг аҳволи оғирлигича қолмоқда, дея ёзади Mundo Deportivo нашри.

Mundo Deportivo нашрининг Milliyet’га таяниб маълумот беришича, туркиялик собиқ посбон коронавирусга чалингач, соғлиғи жиддий ёмонлашган. Шифохонада доимий назоратда қолаётган 46 ёшли беморнинг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Олдинроқ, Руштунинг шифохонага ётқизилгани ҳақида унинг рафиқаси маълум қилган эди. Ўшанда уни турмуш ўртоғига коронавирус юқтирганликда айблашганди, аммо тиббий текширувлар собиқ футболчининг рафиқаси ва фарзандларида бу инфекция аниқланмаганлигини кўрсатди.

Маълумот учун, Рушту Туркия миллий жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича мутлақ рекордчи саналади (120 ўйин).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар