31.03.2020 23:02
3161
Италияда мавсум якунланишининг 3та варианти кўриб чиқилмоқда

Италия футболи раҳбарлари коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган чемпионатни қандай якунлаш ҳақида бош қотиришмоқда.

Calciomercato хабарига кўра, бир неча вариантлар таклиф қилиняпти. Уларнинг орасида кўпчилик маъқуллаётгани – қолдирилган ўйинларни ёзда ўтказиб олиш. 

Яна бир вариантда мавсумни давом эттирмасдан, ҳозирги жадвалга мувофиқ ўринларни тақсимлаш таклиф қилиняпти. Бунда фақат А Серияни ҳеч ким тарк этмаслиги кўзда тутилмоқда.

Учинчи вариантда мавсумни тўлиқ бекор қилиб, чемпион ва совриндорларни аниқламасдан қолдириш, аммо 2018/19 мавсуми жадвалига мувофиқ еврокубоклар йўлланмасини тақсимлаш таклиф қилиняпти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум натижаларига кўра, «Ювентус», «Наполи», «Интер» ва «Аталанта» Чемпионлар Лигаси, «Милан», «Лацио» ва «Рома» Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритишган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар