31.03.2020 17:47
6083
Фердинанд Кейн ва Санчонинг трансферлари учун қанча сарфлаш зарурлигини айтди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд «қизил иблислар»га Ҳарри Кейн ва Жейдон Санчони сотиб олишни маслаҳат берди.  У шу билан бирга икки ўйинчи учун 200 млн фунт стерлингдан (224 млн евро) кўпроқ маблағ керак бўлиши ҳақида ҳам гапирди.

«Кейн «Тоттенҳэм»да бахтли эмас. Менимча, унинг охирги сўзлари жамоадан кетмоқчилигини англатади, у бу гаплари билан бошқа клубларга ишора берди. Ҳарри соврин ютишни хоҳламоқда. «Манчестер Юнайтед» уни сотиб олиши керак, чунки у клубга жуда мос тушадиган ўйинчи. «Реал» ва «Ювентус» ҳам Ҳарри учун курашиши аниқ. Унинг товон пули тахминан 130 млн фунтни ташкил этади.

Санчога эса «МЮ», «Челси» ҳамда «ПСЖ» даъвогарлик қилмоқда. У ўтиши мумкин бўлган энг яхши клуб «Юнайтед» деб ўйлайман. Жейдон – дунёнинг энг яхши ёш ва катта потенциалга эга футболчиларидан бири. Унинг трансфери 100 млн фунт стерлингдан кўпроққа тушиши мумкин. Албатта, бу жуда кўп, бироқ биз яна 10 йиллар давомида юқори даражада ўйнаши мумкин бўлган футболчи ҳақида гаплашяпмиз», – дея Фердинанднинг сўзларини келтиради Goal.

Эслатиб ўтамиз, Кейн охирги интервьюсида «Тоттенҳэм»дан кетиш эҳтимоли борлигини яширмаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар