31.03.2020 21:54
4718
Дембеле Лондон клубига ўтишни истамоқда

Франциянинг «Лион» клуби ҳужумчиси Мусса Дембеле мавсум сўнгида «Челси»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mirror хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, 23 ёшли футболчи «Манчестер Юнайтед»дан бўлган таклифларни рад этиб, Лондон клуби сафига ўтишни афзал билмоқда. «Лион» эса франциялик форварднинг товон пулини 50 млн евро этиб белгиланган. 

Маълумот учун, Дембеле ушбу мавсумда 32та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 7та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар