31.03.2020 19:03
890
Теглар
Бундеслигада танаффус узайтирилди

Германия Футбол Лигаси раҳбари Кристиан Зайферт Бундеслигада коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган танаффус 30 апрелгача узайтирилганини эълон қилди.

«Аниқ режа йўқ, аммо турли вариантлар бор. 30 апрелгача ўйинларни тўхтатамиз, машғулотлар 5 апрелгача ўтказилмайди.

Биз мавсумни 30 июнга қадар якунлаб олишга интиляпмиз. Бироқ, бу июль бўлиши ҳам мумкин. Шунингдек, ФИФА билан трансфер ойнаси ва унинг қоидаларини ўзгартиришни муҳокама қиламиз», - деб мулозим сўзларини келтирмоқда Kicker.

Германия чемпионати 2019/20 мавсумининг якунига қадар 9та тур бор. Жадвалда 55 очко тўплаган «Бавария» пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар