31.03.2020 20:18
14016
Беларусь Олий лигасининг энг қимматбаҳо футболчилари эълон қилинди. Жасур Яхшибоев нечанчи ўринди?

 «Transfermarkt» портали Европада давом этаётган ягона миллий чемпионат - Беларусь Олий лигасида тўп сураётган футболчиларнинг янгиланган трансфер баҳосини эълон қилди.

Унга кўра, 1,5 миллион еврога баҳоланган уч футболчи Михаил Гордейчук, Олександр Нойок ва Станислав Драгун Беларусь чемпионатининг энг қимматбаҳо футболчилари рўйхатини бошқаришмоқда. Павел Савицкий (1,3 млн) ва Евгений Хачериди (1,2 млн) эса кучли бешликни якунлаб беришган.

Янги мавсумдан Беларусь Олий лигасида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев турнирнинг энг қимматбаҳо футболчилари юзлигидан ўрин олган. Трансфер баҳоси ўзгармай – 300 минг евролигича қолган 22 ёшли яримҳимоячимиз 68-90-ўринлардан жой олган ушбу нархдагилар қаторидан ўрин олган.

Яхшибоев ўз клуби «Энергетик БГУ» сафида трансфер баҳоси борасида 2-ўринда қайд этилган. Ундан олдинги ўринни минскликларнинг 21 ёшли либериялик яримҳимоячиси Давид Тве (400 минг) эгаллаган.

Беларусь Олий лигасининг энг қимматбаҳо 5 футболчиси:

 

1. Михаил Гордейчук, 30 ёш

Фуқаролиги: Беларусь / Қозоғистон

Клуби: Динамо Брест

Трансфер баҳоси: 1,5 миллион евро

 

2. Олександр Нойок, 27 ёш

Фуқаролиги: Украина

Клуби: Динамо Брест

Трансфер баҳоси: 1,5 миллион евро

 

3. Станислав Драгун, 31 ёш

Фуқаролиги: Беларусь

Клуби: БАТЭ

Трансфер баҳоси: 1,5 миллион евро

 

4. Павел Савицкий, 25 ёш

Фуқаролиги: Беларусь

Клуби: Динамо Брест

Трансфер баҳоси: 1,3 миллион евро

 

5. Евгений Хачериди, 32 ёш

Фуқаролиги: Украина

Клуби: Динамо Брест

Трансфер баҳоси: 1,2 миллион евро

           

68. Жасур Яхшибоев, 22 ёш

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Клуби: Энергетик БГУ

Трансфер баҳоси: 300 минг евро.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар