31.03.2020 21:25
4620
«Барса» ва «Челси» қизиқаётган футболчини «Ювентус» сотиб олмоқчи

«Барселона» ва «Челси» қизиқиш билдираётган «Порту» ҳимоячиси Алекс Теллес фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин, дея хабар беради A Bola.

Манбанинг хабарига кўра, 27 ёшли футболчини Туриннинг «Ювентус» клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Теллеснинг ўзи ҳам Португалия клуби билан шартномани узайтиришдан бош тортган. Унинг трансфер қиймати 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, А Серия Теллесга бегона эмас, у 2015-2016 йииларда «Интер» сафида тўп тепган.

Бразилиялик ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда 31та ўйин ўтказиб, 8та гол урди ва 5та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар