31.03.2020 22:34
3013
Аршавин: «Ўзил «Арсенал» ўйинини секинлаштирмоқда»

«Арсенал» собиқ яримҳимоячиси Андрей Аршавин Месут Ўзилнинг «тўпчилар» сафидаги фаолияти ҳақида гапирди.

«Мен Ўзилни футболчи сифатида ҳурмат қиламан. У – жаҳон даражасидаги ўйинчидир. Бироқ фикримча, у жамоанинг ўйинини секинлаштирмоқда. Мен унинг ўрнига бошқа футболчини афзал кўрган бўлардим. Артета эса бундай фикрда эмас ва уни тез-тез майдонга туширмоқда. Ўзил келгач, жамоанинг ўйини кучайди, аммо мен уни келажакда «Арсенал»да кўрмаяпман.

У дарвоза томон жуда кам зарбалар йўллайди ва доимо тўпни кимгадир узатишга ҳаракат қилади, бу эса рақиб ҳимоячиларининг вазифасини осонлаштиради», - дея Аршавиннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда 888sport.

Маълумот ўрнида, германиялик яримҳимоячи бу мавсумда Премьер-лиганинг 18та ўйинида 1та гол урди ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар