31.03.2020 18:02
3510
Теглар
АПЛ клублари мавсумни бекор қилиш ёки тўхтатиш масаласида тортишмоқда

Англия Премьер-Лигаси клублари 2019/20 мавсумини бекор қилиш ёки давом эттириш лозимлиги ҳақида якдил эмас.

The Independent хабарига кўра, 4та клуб мавсумни бекор қилиб, коронавирус пандемияси тугаганидан сўнг, янги мавсумни бошлаб юбориш таклифини қўллаб-қувватламоқда.

Агар шу ҳақдаки қарор қабул қилинса, телекомпаниялар трансляция ҳуқуқи учун тўланган пулларни қайтариб беришни талаб қилиши мумкин. Бу эса кўплаб клубларни хавотирга солмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, агар мавсум натижалари бекор қилинса, АПЛ 1,2 миллиард фунт йўқотади. Бу эса оғир инқирозга ва иш ўринларининг жиддий қисқаришига олиб келади.

Шу туфайли, клубларнинг кўпчилиги мавсумни давом эттириш кераклигини ёқламоқда. Уларнинг орасида жадвалнинг юқори қисмидан жой олган клублар кўп.

«Натижаларни бекор қилиш энг ёмон қарор бўлар эди. Агар шу ҳолат юз берса, «Ливерпуль»нинг чемпионлигига ҳеч ким қарши бўлмайди. Аммо жадвалнинг қуйи қисмида жанжал юзага келади», – деди номи сир қолишни истаган манбалардан бири.

Жадвалнинг қуйи қисмидан жой олган 4та клуб мавсумни бекор қилишни ёқламоқда. Чунки агар улар Премьер-Лигани тарк этса, телевизион компанияларга қайтариб бериш лозим бўлган маблағдан ҳам кўпроғини йўқотишади.

Премьер-Лига мавсумни бекор қилиш ҳақида мустақил қарор қабул қилолмайди. Бунга Англия Футбол Ассоциацияси ва Лига раҳбариятининг розилиги керак. Англия Футбол Лигаси эса мавсумни ҳар қандай ҳолатда якунлаб олиш шартлигини таъкидлаган.

Мавсумни давом эттириш ёки бекор қилиш ҳақидаги мунозаралар кўплаб клубларга ёқмаяпти. Чунки айни пайтда вирус туфайли одамлар ўлмоқда. Шу туфайли қарор қабул қилишни кечиктириш таклиф қилиняпти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар