30.03.2020 19:08
6919
«Ташаббус ўзимиздан чиқди, клубда эса бунга босим эвазига эришмоқчи бўлдилар» - Месси «Барса»даги маошлар қисқариши бўйича баёнот берди

«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси жамоа футболчиларининг маошлари қисқартирилиши борасидаги баёнот билан чиқди.

Месси футболчиларнинг маоши 70 фоизга камайтирилгани, шу билан бирга клубнинг барча ходимлари ўз маошларини тўлиқ олишлари таъминланишини маълум қилди.

«Ҳозирги қийин вазиятда клуб футболчиларининг маошлари масаласида жуда кўп ёзилди ва гапирилди. Энг аввало шуни айтишни истардикки, айни пайтдаги оғир шароитни яхши англаган ҳолда, оладиган маошларимизнинг пайсайтирилишига қарши бўлмаганмиз, аксинча шундай бўлишини истагандик. 

Клуб ёрдамга муҳтож бўлиб турган бир пайтда, энг аввало футболчилар ёрдам беришлари керак. Биз бу масалада якдил бўлиб, бир неча марта ўзимиз ташаббус кўрсатгандик. 

Шунга қарамай, бу борада турли гап-сўзлар чиқариб, ўз ташаббусимиз билан амалга оширмоқчи бўлган қийин пайтдаги ёрдамимизга, босим ўтказиш йўли билан эришмоқчи бўлганлар клуб ичида ҳали ҳам борлиги ҳайрон қолдирмаяпти. Аслида маошларнинг қисқариши борасидаги футболчилар қарори чўзилганининг ягона сабаби - биз қийин паллада клубга ҳам, жамоа ходимларига ҳам ёрдам берадиган йўлни излагандик.

Ўз номимиздан шуни ҳам қўшимча қилмоқчимизки, маошларимиз қисқаришидан ташқари, инқироз даврида клуб ишчи ходимларининг маошларини ўз вақтида тўлиқ олишда давом этишлари учун шахсий ҳисобимиздан ёрдамимизни аямаймиз», - дейилади Мессининг инстаграмдаги саҳифасида эълон қилинган баёнотида.

Ушбу баёнот кўп ўтмай, Каталония клубининг бир қатор футболчилари томонидан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам эълон қилинди.

Маълумот учун, олдинроқ «Барселона» клуби коронавирус пандемияси оқибатлари натижасида молиявий катта зарар кўраётганлиги, клуб раҳбарияти футболчиларнинг маошини қисқартирилиши борасида тўхтамга кела олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар