30.03.2020 14:21
16810
Элдор Шомуродов икки ҳужумчига ўхшашни исташини айтди

«Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов қайси ҳужумчиларга ҳавас қилишини айтиб ўтди, дея ёзмоқда клуб расмий сайти.

«Болалагимдан Фернандо Торрес ва Дидье Дрогба иштирокидаги ўйинларни томоша қилишни канда қилмасдим. Менга Торреснинг ўйин услуби ва Дрогбанинг майдондадаги ўзига бўлган ишончи катта таассурот қолдирган. Айнан уларга ўхшаш учун кўпроқ ишлашда давом этаяпман», – дейди Шомуродов.

Маълумот учун, Шомуродов ушбу мавсумда «Ростов» сафида 22 ўйинда 11та гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов аввалги интервьюларида Лондоннинг «Челси» клубига мухлислик қилишини айтиб ўтган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар