28.03.2020 13:54
954
Ўзилнинг агенти: «У «Арсенал»да бахтли»

Лондоннинг «Арсенал» клуби яримҳимоячиси Месут Ўзилнинг агенти Эркут Согут мижозининг шартнома муддати якунланмагунича «тўпчилар» сафини тарк этиш нияти йўқлигини айтди.

«Мен, Месутнинг «Арсенал»да бахтли эканини аввал ҳам айтганман. Унинг клуб билан шартномаси бор, у жамоадан кетиш ҳақида ўйламаяпти. Шартнома муддати тугагач, бирор қарорга келамиз. Ҳозирча аниқ бир нарса дея олмайман»,  –  деб Согутнинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.

Аввалроқ Ўзилнинг «Арсенал»дан кетмоқчилиги тўғрисида гап-сўзлар  пайдо бўлганди. Унга MLS ҳамда Туркия клублари қизиқиш билдирган. 

Жорий мавсумда 31 ёшли германиялик футболчи Премьер-лиганинг 18та ўйинида 1та гол урди ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги келишуви 2021 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар