28.03.2020 10:34
9235
Вейналдум фаолиятидаги энг қийин рақиби ва 5-рақамда ўйнаш сабаби ҳақида гапирди 

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум фаолиятида қайси футболчига қарши ўйнаш қийинчилик туғдиргани ҳақида гапирди.

«Андрес Гуардадо. 2014 йилги жаҳон чемпионатида Мексика билан ўйнадик. Ўша куни у менинг рақибим эди. 

Жуда иссиқ бўлганди, шунга қарамай у тинмай югурарди. У – жуда яхши футболчи. Андрес тўп билан ажойиб ҳаракатланарди. 

Уни тўхтатиш мен учун катта муаммо эди. Кучли иссиқ туфайли одатдагидан қийинроқ бўлган, аммо охир-оқибат биз ўша ўйинда ғалаба қозонган эдик»

«5» мен учун ҳақиқатан ҳам махсус рақам. Сабаби энг севимли ўйинчим Зинедин Зидан («Реал»да) шу рақамда ҳаракат қилган. Профессионал фаолиятимда фақат шу рақам остида ўйнаб келаман. «Ливерпуль»га ўтганимда ҳам бу рақам бўшлигини кўриб хурсанд бўлгандим», – деб нидерландиялик футболчининг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот ўрнида, Гуардадо ҳозир Испаниянинг «Бетис» клубида ўйнайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар