28.03.2020 08:06
3234
Руммениге: «Алабани Санега алмаштириш? Бу – ака-ука Гримм эртаклари»

«Бавария» клуби раиси Карл-Хайнц Руммениге жамоа ҳимоячиси Давид Алабани «Манчестер Сити» вингери Лерой Санега алмаштириш мумкинлиги ҳақида хабарларга изоҳ берди.

«Эшитишимча, Давид Алабани «Манчестер Сити»га Лерой Сане эвазига беришга тайёр эканмиз. Шу муносабат билан аниқ айта оламан: бу – ака-ука Гримм эртаклари, унинг ҳақиқатга умуман алоқаси йўқ».

Шунингдек, Алабанинг «Барселона» ёки «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар