28.03.2020 08:03
2978
Роналду Мадейрадаги касалхоналар учун ўпкани сунъий вентиляция қилиш мосламаларини сотиб олди 

«Ювентус»нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзи туғилиб ўсган Мадейрадаги тиббиёт муассасаларига коронавирус пандемиясига қарши курашда ёрдам беришга қарор қилди, деб хабар беради A Bola.

Соғлиқни сақлаш ва фуқаролар мудофааси бўйича минтақавий котиб Педро Рамоснинг таъкидлашича, Роналду маҳаллий касалхоналар учун 5та ўпкани сунъий вентиляция қилиш  мосламаларини сотиб олди.

Аввалроқ Роналду ва унинг агенти Жорже Мендеш Лиссабон ва Портудаги шифохоналарга коронавирусга қарши кураш учун 1 млн евро хайрия қилишганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар