28.03.2020 09:44
2959
Мбаппе уйсизларга хайрия қилди

«Мамлакатимиздаги инқирознинг оқибатларидан хавотирга тушган Килиан Мбаппе Аббат Пьер жамғармаси ишини қўллаб-қувватлаш учун хайрия қилди.

Унинг сахийлиги биринчи ёрдам чораларини кўриш, сув ва гигиеник воситалар билан таъминлаш, қийин аҳволдаги уйсизлар учун озиқ-овқат ва бошпана олиш учун имконият яратади. 

Жамғарма Мбаппега самимий эътибор ва саховат учун ўз миннатдорчилигини билдиради», –деб ёзилади фонд расмий сайтида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар