28.03.2020 00:23
1013
Лэмпард: «Футболчилар мотивацияни оилаларидан топишлари керак»

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард коронавирус пандемияси вақтида футболчилар мотивацияни йўқотиб қўйишлари мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Ҳозир жуда қийин, чунки аниқлик йўқ. Биз ҳамма нарса жуда тез ўзгариши мумкинлигини кўрдик. Футболчиларга фақат улар билан бирга эканлигимни айтдим.

Ҳозирча мотивация ҳақида унутиш мумкин. Ўйлашимча, атрофимиздаги воқеаларни кўриб мотивацияни оиладан топишимиз керак. Баъзида футболдан ҳам муҳимроқ нарсалар борлиги тушунилади», – деб Лэмпарднинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар