28.03.2020 11:19
5000
Костакурта: «Роналдо бизнинг авлод ҳимоячиларини аҳмоқ қилган энг қийин рақиб эди» 

«Милан»нинг собиқ ҳимоячиси Алессандро Костакурта «Интер» ва «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Роналдо ҳақида гапирди.

«Роналдо ҳимоячиларга даҳшат солиб турадиган кучли ўйинчи эди.  У ҳимоячиларни масхара қилиб алдаб кетарди.

Бизнинг авлоддаги барча ҳимоячилар – Мальдини, Неста, Каннаваро, Феррара бразилиялик Роналдо энг қийин рақиб бўлганини айтишади.

У ҳеч ким фойдаланмаган қувноқ финтларни кўрсатарди. Мени ҳам бир неча бор аҳмоқ қилиб алдаган», –деб Костакуртанинг сўзларини келтиради Sport Mediaset.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар