28.03.2020 12:26
4127
Коло Туре ўзини укаси – Яҳё Туре билан таққослади

«Манчестер Сити» собиқ ҳимоячиси Коло Туре ўзининг Яҳё Турега қараганда рақобатбардош футболчи бўлганини айтди.

«Менда ҳеч қачон «Сити» мухлисларига миннатдорчилик билдириш имконияти бўлмаган. Бошқа мамлакат фуқароларининг меҳрига ва исмингизни айтиб қўшиқ куйлашларига муносиб бўлиш ҳар бир футболчи учун улкан бахтдир.

Ўзимни Яҳё билан таққослашим анча мушкул. Албатта, у мендан яхшироқ футболчи бўлган. Анча қобилиятли эди. Бироқ мен унга қараганда иродалироқ ва меҳнаткашроқ бўлганман. Агар Яҳёнинг қобилиятига қўшимча менинг тиришқоқлигим бўлганида у «Олтин тўп» совринини қўлга киритарди», – деб Колонинг сўзларини келтиради BBC. 

Маълумот учун, ака-ука Турелар 2012 йилда «Сити» таркибида Англия Премьер-лигасида ғолиб чиқишган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар