28.03.2020 09:35
2317
Теглар
Карлос Вела: «Арсенал»да яхши хотиралар қолмаган. Кетишни жуда хоҳлаганман»

«Лос-Анжелес» ҳужумчиси Карлос Вела «Арсенал» ва «Реал Сосьедад»даги хотиралари билан ўртоқлашди.

«Сан-Себастьянда ҳаётимнинг энг муҳим даврлари ўтди. Оила қурдим. У ерга Лондондаги 3 йиллик фаолиятимдан кейин боргандим. «Арсенал»га мослаша олмадим. Буни қандай изоҳлашни билмайман. У ердан яхши хотиралар йўқ. Кетишни истардим.

«Сосьедад»да эса Англиядаги 3 йиллик муваффақиятсиз даврдан сўнг яна футболдан завқлана бошладим. Басклар юрти ҳақида аввал ҳеч нарса билмасдим. Лекин Англиядан кетишга жуда кучли хоҳишим бор эди ва Испаниядан таклиф бўлганини эшитибоқ «Ажойиб, кетдик» деганман», – деб Веланинг сўзларини келтиради GQ.

Мексикалик футболчи 2008 йилдан 2011 йилгача «Арсенал»да ўйнаган, сўнг «Реал Сосьедад»га ўтган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар