28.03.2020 13:06
2982
Фекир гранд клублар таклифини рад этиб, «Бетис»да қолмоқчи

Испаниянинг «Бетис» клуби яримҳимоячиси Набиль Фекир ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартирмоқчи эмас. 

Estadio Deportivo`нинг хабар беришича, 26 ёшли франциялик футболчи Европанинг бир қатор номдор клублари – «Милан», «Реал» ва «Арсенал»дан бўлаётган қизиқишларга қарамай, жамоасини ўзгартиришни хоҳламаяпти. Олдинроқ «Бетис» Фекирни 40 млн еродан камига қўйиб юбормаслигини маълум қилганди.

Маълумот ўрнида, «Бетис» 2019 йилнинг ёзида Фекирни «Лион»дан 20 млн еврога сотиб олган. У жорий мавсумда Ла Лиганинг 22та ўйинида 7та гол урди ва 6та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар