28.03.2020 12:16
4237
Дракслер келажаги борасида бир қарорга келди

«ПСЖ» яримҳимоячиси Юлиан Дракслер жамоаси билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда Spox хабар  бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 26 ёшли германиялик футболчи кам ўйин амалиётига эга бўлаётганига қарамай, Париж клуби билан келишувини тўхтатмоқчи эмас. У жамоанинг келгуси ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшиш ниятида.

Аввалроқ Франциянинг бошқа бир клуби «Лион» Дракслерга даъвогарлик қилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Маълумот ўрнида, 2016 йилда «ПСЖ»га ўтган Дракслер ушбу мавсумда Лига 1нинг 11та ўйинида 5та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар