28.03.2020 00:21
1697
Дефо: «Жеррард топ мураббийга айланади»

«Рейнжерс» ҳужумчиси Жермейн Дефо жамоа бош мураббийи Стивен Жеррарднинг келажаги ҳақида гапирди.

«Жеррард келажакда энг яхши мураббийга айланади. 

У ҳали бу ролда янги ва ёш, аммо унда муваффақиятга эришиш учун ҳамма нарса бор. Жеррард доим футболчиларга шундай дейди: «Агар мен билан бирор нарса тўғрисида гаплашмоқчи бўлсангиз, эшигим очиқ».

У доим биз учун очиқ. Бу эса мураббий учун жуда муҳим. У менга Ҳарри Реднапп ва Сэм Эллардайсни эслатади. Уларга исталган вақтда мурожаат қилиб, ҳамма нарса ҳақида гаплашиш мумкин», – деб Дефонинг сўзларини келтиради Goal

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар