28.03.2020 08:56
3253
«Чарльтон»нинг қаторасига 1076та ўйинини ўтказиб юбормаган мухлиси коронавирусдан вафот этди

«Чарльтон» мухлиси Себ Льюис коронавирусдан вафот этди.  Фидойи мухлиснинг сурункали астма касали ҳам бўлган.

«Биз «Чарльтон»нинг энг содиқ мухлисларидан бири Себ Льюиснинг 38 ёшида вафот этганига ачинамиз.

Себ «Чарльтон» оиласининг қалби эди. У 1998 йилдан бери ҳам уйдаги, ҳам сафардаги ҳар бир ўйинни стадиондан туриб қолдирмай томоша қилиб келган. У клубнинг кетма-кет 1076та ўйинидан бери ўйингоҳдан туриб мухлислик қилаётганди.

Себ, клубга содиқлигингиз учун раҳмат. Сизсиз уйдаги ва сафардаги ўйинларимиз ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди», – деб ёзади жамоанинг «твиттер»даги расмий саҳифаси.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар