28.03.2020 08:58
2564
«Боруссия» Д Санчо учун курашга «Ливерпуль» ва «Челси» қўшилишини кутмоқда

«Боруссия» Д яримҳимоячиси Жейдон Санчо жамоани тарк этиши мумкин.

20 ёшли инглиз учун рақобатда «Манчестер Юнайтед» фаворит бўлб турибди. ESPN нашрининг хабарига кўра, немис клуби курашга «Ливерпуль» ва «Челси» ҳам қўшилишини кутмоқда.

Дортмунд жамоаси Санчо учун 130 млн евро олмоқчи. Аммо «Ливерпуль» бунча пул бермоқчи эмас, устига-устак жамоада шундоқ ҳам кучли ҳужум учлиги бор.

«Челси» ҳам Санчога қизиқмоқда, лекин лондонликлар «Аякс» вингери Ҳаким Зиёшни сотиб олиш учун 44 млн евро сарфлаб бўлишди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар