28.03.2020 11:48
3550
Бербатов: «Санчо «МЮ»га ўтиш борасида 2 марта ўйлашига ишонмайман»

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов «Боруссия» Д вингери Жейдон Санчонинг манкунианликлар сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Санчонинг «МЮ»га ўтиши ҳақида кўп гаплар бўлди. У инглиз, «Юнайтед» эса унга шартнома таклиф қилмоқда. Мен Санчонинг бу таклиф борасида 2 марта ўйлашига ишонмайман.

Буни олдим ҳам айтгандим. У «МЮ»да ўйнаш учун етарли кўрсаткичларга эга. Ишончим комилки, у миллий жамоада ўйнашни давом эттирмоқчи. Миллий жамоа устози Гарет Саутгейт эса Премьер-лигада ўйнаётганларни кўпроқ кузатиб боради.

«Манчестер Юнайтед» келаси мавсумда Решфорд, Марсьяль, Жеймс, Гринвуд ва, эҳтимол, Санчога эга бўлади. Уларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида қандай ўйнашини тасаввур қилиш қийин.

Сульшер аста-секин ёш ўйинчилардан иборат жамоани шакллантирмоқда ва натижаларга ҳам эришмоқда. Унинг тўғри йўналишда ҳаракатланаётганини кўриш ёқимли. Агар Санчо ҳам келса, «МЮ» учун янада яхши бўлади», – деб Бербатовнинг сўзларини келтиради BetFair.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар