28.03.2020 11:03
1633
Теглар
«Атлетико» яримҳимоячиси билан битимни узайтириб, унинг товон пулини 100 млн еврога кўтармоқчи

«Атлетико» яримҳимоячиси Томас Партига янги шартнома таклиф қилди.

As:нинг хабарига кўра, мадридликлар яқин ҳафталарда футболчи билан келишувга эришишади.

Клуб раҳбарияти ёзги трансферлар ойнасида коронавирус пандемияси туфайли иқтисодий жиҳатдан осон бўлмаслигини тушунмоқда. Шу сабабли Томас билан шартномани узайтириб, унинг товон пулини 100 млн евро этиб белгилашмоқчи.

Партининг «матрасчилар» билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган, унинг товон пули эса 50 млн еврони ташкил этади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар