28.03.2020 08:45
2180
«Арсенал» Венгерга ҳайкал ўрнатади

«Арсенал» клуби «Эмирейтс» стадиони яқинида клубни 22 йил бошқарган Арсен Венгер шарафига ҳайкал ўрнатади, деб ёзади Тhe Athletic.

Ҳайкални тайёрлаш бўйича ишлар аллақачон бошланган. Ҳайкал бронзaдан ишланади. Бундан ташқари стадион трибуналаридан бирига франциялик мутахассиснинг номи берилади.

70 ёшли Венгер Лондон клубини 1996 йилдан 2018 йилгача бошқарган. «Тўпчилар» унинг қўл остида 17та совринни қўлга киритишган. Мутахассис ҳозирда ФИФАнинг глобал тараққиёт бўлимини бошқармоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар