28.03.2020 13:49
2402
Ҳадсон-Одои коронавирусдан бутунлай соғайди 

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоа ҳужумчиси Каллум Ҳадсон-Одоининг COVID-19 коронавирусидан халос бўлганини айтди.

«Ўтган ҳафта давомида у билан гаплашиб турдим. Яхшиямки, унда бу касаллик оғир кечмади. Биз ҳаммасининг ортда қолганидан хурсандмиз. Ҳозирда Каллумнинг аҳволи одатдагидек. 

Эндиликда биз жамоанинг қолган аъзолари хавфсизлигини таъминлаш ҳақида ўйлашимиз зарур. Ушбу касаллик Каллумда аниқлангач, биз вазиятни назорат остига олгандик. Айни пайтда клубда ҳаммаси жойида», – деб Лэмпарднинг сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, 12 март куни 19 ёшли футболчида короновирус симптомлари аниқланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар