27.03.2020 00:48
2626
Жезуснинг агенти мижозининг «Ювентус»га ўтиши эҳтимоли ҳақида гапирди

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэл Жезуснинг агенти Жованни Бранчини мижозининг «Ювентус»га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Гап ажойиб футболчи ва кучли клуб ҳақида кетмоқда. Ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Иқтисодий қийинчиликлар трансферлар сонининг камайишига олиб келиши мумкин. Келгуси трансферлар ойнасида ўтишлар кўп бўлмайди. Лекин шунга қарамай молиявий жиҳатдан йирик трансферлар амалга ошира оладиган катта клублар ҳам бор», – деб агентнинг сўзларини келтиради Calciomercato.

Аввалроқ Турин клуби 22 ёшли бразилиялик футболчини ёзги трансферлар ойнасида сотиб олмоқчилиги ҳақида айтилганди.

Жезус бу мавсумда АПЛда 24та ўйин ўтказиб, 10та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар