27.03.2020 13:39
5561
Шомуродов Россия Премьер-лигасининг юлдузларига қарши онлайн-футбол ўйнайди

«Ростов» клубининг энг яхши тўпурари бўлиб турган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов Pro Evolution Soccer симуляторининг «Энг тезкор лига» онлайн-мусобақасида иштирок этади, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

«Россиянинг Sports.ru портали томонидан ташкил этилаётган PES виртуал футбол турнирида баҳслар Россия Премьер-лигасининг тўхтаб қолган 23-туридан давом эттирилади. «Энг тезкор лига» икки жадвалда олиб борилиб, биринчисида амалдаги чемпионат давом эттирилса, иккинчисида PESдаги 8 ўйин якунига кўра, алоҳида жадвал эълон қилинади.

Онлайн-турнирда Элдор Шомуродов («Ростов») билан бирга Артём Дзюба («Зенит»), Яка Бийол (ЦСКА), Кристиан Нобоа («Сочи»), Дмитрий Скопинцев («Динамо») ва яна бир қатор футболчилар виртуал футболда курашишади. Бу мусобақа 28 март куни бошланиб, 5 апрелгача давом эттирилиши режалаштирилган. Ўйинлар ташкилотчи сайт томонидан трансляция қилинади», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Россия Премьер-лигаси ўйинлари ҳам номаълум муддатгача тўхтатилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар