27.03.2020 00:52
3881
Парехо: «Аталанта» билан ўйин ўтказилмаслиги керак эди»

«Валенсия» яримҳимоячиси Даниэль Парехо Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Аталанта» – «Валенсия» жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин (4:1) коронавирус хавфига қарамай ўтказилгани ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ Бергамо шаҳридаги касалхона бўлими бошлиғи Фабиано Ди Марко ушбу ўйин коронавирус тарқалишида биологик бомба бўлганини айтганди.

«Хотиржам бўлишимиз керак. Клуб инфекциянинг олдини олиш учун бор кучини сарфлади. Ҳозир юқтирганларни қўллаб-қувватлаш вақтидир. Ҳаммаси яхши бўлишига аминман. 

«Аталанта» билан ўйинга келсак, биз ўз мажбуриятларимизни бажардик. Ушбу ўйин ўтказилмаслиги керак эди. Шу кунларда барчасини яхшилаб ўйлаб олиш учун вақтимиз бўлди. Футболчилар ва ходимлар ушбу ўйинда ҳимояланишмаган эди», – деб Парехонинг сўзларини келтиради As.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар