27.03.2020 22:36
7581
Қозоғистон миллий жамоаси Ўзбекистонга ютқазишдан чўчиб, ўртоқлик ўйинини бекор қилган бўлиши мумкин

Қозоғистон миллий жамоаси 26 март куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиши лозим эди. Бу ҳақда иккала мамлакат футбол федерациялари 2019 йил ноябрь ойида келишиб олишганди.

Аммо, 2019 йил декабрь ойида Қозоғистон миллий жамоаси кутилмаганда ўйинда иштирок этишдан бош тортди. Матбуотда тарқалган хабарларга кўра, қозоғистонликлар устози, чехиялик мутахассис Михал Билек УЕФА аъзосининг Осиё жамоалари билан ўртоқлик ўйинини ўтказишида маъно йўқлигини айтган ва баҳснинг бекор қилинишига эришган.

Бироқ, қозоғистонлик журналист Ойдин Кожахмет бунинг сабаблари бошқача бўлганини айтди.

«Қозоғистон ва Ўзбекистон миллий жамоаси ўртасидаги ўртоқлик ўйинининг қолдирилиши ҳақида менда бошқа маълумотлар бор. Бунга миллий жамоа мураббийининг хоҳиши сабаб бўлмаган. Чунки якунда Ўзбекистон ўрнига Арманистон миллий жамоаси танланди. Бу жамоани эса Ўзбекистондан кучлироқ деб бўлмайди. 

Гап шундаки, Қозоғистон Футбол Федерацияси президенти сўнгги вақтларда ўз таъсир кучини бироз йўқотди. Шу туфайли, у принципиал рақибга қарши ўйинда мағлуб бўлишдан манфаатдор эмас эди: «тепадагилар» буни кечирмаслиги мумкин. Ўйиннинг қолдирилиши сабаби шундай. Шунчаки бизникилар таваккал қилишни истамадилар», - деб Кожахмет сўзларини келтирмоқда футбол мутахассиси Алишер Никимбаевнинг «Футболиум» канали.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар