27.03.2020 23:43
5708
Энрике «Барселона» қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике «Барселона»га қайтиши мумкинлиги тўғрисида гапирди.

«Ўйлашимча, аввал ишлаган жамоаларимнинг барчасига қайтиш имкониятига эгаман, боиси, клубларда ҳар қандай вазиятлар бўлганидан қатъи назар ўзим учун эшикларни очиқ қолдирганман. 

«Барселона»да ўтган вақтларим ажойиб эди, бунинг учун клубдан миннатдорман. Бундай жамоада ишлаганим менинг омадли эканимни англатади», - деб Энрикенинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.

Маълумот учун, 49 ёшли мутахассис 2014-2017 йилларда Каталония клубини бошқарган. Шу йиллар мобайнида «Барселона» икки марта Ла Лига, уч марта Испания кубоги, шунингдек Чемпионлар Лигаси, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар