27.03.2020 23:52
5435
Беларус Олий лигаси. Яхшибоев жамоасида ғалаба, Жасурдан голли узатма

Беларусь Олий лигаси 2-тури доирасида ҳамюртларимиз Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп сураётган «Энергетик-БГУ» клуби сафарда «Рух» жамоаси меҳмони бўлди. 

Жасур Яхшибоев бу сафар ҳам ўйинни асосий таркибда бошлади. Баҳснинг 43-дақиқасида айнан ҳамюртимизнинг бурчак тўпи узатмасидан кейин Мирошников бош билан зарба йўллаб, ҳисобни очди - 0:1. 

Ажабланарлиси, Яхшибоев ўйинда фаол бўлса-да 60-дақиқада майдонни тарк этди. 

72-дақиқада эса ҳужумчи Атеменг ўрнига яна бир вакилимиз Шаҳбоз Умаров туширилди.

Ўйин якунида ягона гол меҳмонларга кетма-кет иккинчи ғалабани тақдим этди ва Яхшибоев жамоаси ҳозирча 6 очко тўплаб Беларусь чемпионатида пешқадамликни давом эттирмоқда.

Беларусь Олий лигаси. 2-тур.
27 март (жума)
Рух Брест – Энергетик-БГУ 0:1

Гол: 0:1 – 43 Мирошников.

Рух Брест – Нечаев, Гайдучик, Колпачук, Мигунов, Ковтун, Вильям, Тихоновский, Осучукву, Гречихо, Концевой, Петренко.

Энергетик-БГУ – Лесько, Сокол, Шкурдюк, Мавату, Мирошников, Носко, Жасур Яхшибоев (Бакич, 60), Гирс, Тве, Мусаханян, Атеменг (Шаҳбоз Умаров, 72)

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар