26.03.2020 08:19
13880
Теглар
«Ювентус» собиқ президенти Роналдуни танқид қилди 

«Ювентус»нинг собиқ президенти Жованни Коболли коронавирус пандемияси вақтида Италияни тарк этган Турин клуби ўйинчиларини танқид қилди.

«Ҳозир танқид қилиш жуда осон. Лекин футболчиларнинг Италияни нима учун тарк этганларини тушунмайман.  Улар имкон қадар тезроқ қайтиб келишларига умид қиламан. Уларга ўз ишини давом эттириш қийин бўлади, чунки улар 14 кунлик карантиндан ўтишлари керак.

«Ювентус»да Роналду биринчи бўлиб кетганда вазият мураккаблашди. У онасининг соғлигидан қайғуриб кетганди, аммо ҳозир катта бассейнда қуёшда чўмилаётганини кўрсатмоқда.

Роналдуга имтиёз берилди, кейин Игуаин ҳам онасини кўргани кетди. Уларнинг барчаси «Интер» футболчилари каби жамоада қолишлари керак эди.

Ўз вақтида клубда тартибни сақлаган Жанни Аньелли, Умберто Аньелли ва Бониперти каби раҳбарларни соғинаман. Улар футболчиларнинг узун сочларини қирқиб ташлашгани эсимда», – деб Коболлининг сўзларини келтиради Radio Punto Novo.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар