26.03.2020 13:48
706
«Ювентус» ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи

Туриннинг «Ювенутс» клуби ҳимоячи Жоржо Кьеллини билан шартномани узайтирмоқчи, дея хабар беради La Gazzetta dello Sport.

Манбага кўра, томонлар янги шартнома бўйича музокаралар ўтказишмоқда ва яқин кунлар ичида келишув тафсилотларини эълон қилишмоқчи.

Маълумот ўрнида, 35 ёшли Кьеллини «кекса синьора» таркибида 2005 йилдан бери тўп тепади. Шу йиллар мобайнида у клуб билан биргаликда 8 бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Унинг амалдаги шартномаси эса жорий йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар