26.03.2020 17:48
6014
«Шанхай Шэнхуа» Игалога жуда катта маош таклиф қилди

«Манчестер Юнайтед» клубида ижарада ўйнаётган «Шанхай Шэнхуа» ҳужумчиси Одион Игало жуда ҳам фойдали таклиф олди.

Sky Sports хабарига кўра, шанхайликлар раҳбарияти 30 ёшли футболчи билан 2 йиллик янги шартномани имзоламоқчи. Агар у меҳнат битимини имзоласа, ҳафтасига 436 минг евро маош оладиган бўлади.

Ўз навбатида «Манчестер Юнайтед» ҳам футболчининг ижарасини узайтирмоқчи. Агар Игало Англияда яхши ўйнаб кетса, келажакда уни тўлиқ сотиб олмоқчи.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар