26.03.2020 22:09
1974
«Ростов» сардори: «Мақсадимиз Чемпионлар Лигаси»

«Ростов» сардори Ивелин Попов жамоа олдига қандай мақсадлар қўйилгани ҳақида гапириб берди.

«Биз кучли учликка киришни ва Чемпионлар Лигасида ўйнашни истаймиз. Майдонга чиқиб, мусобақа  мадҳиясини эшитганингизда, ажойиб ҳиссиётларни бошдан кечирасиз. Бундан ташқари, жаҳон даражасидаги ўйинчилар билан куч синашиш имкониятига эга бўласиз. Бундан яхшироқ нима ҳам бўлиши мумкин» – деб Поповнинг сўзларидан иқтибос келтиради клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, ҳозирда Россия Премьер-лигаси коронавирус пандемияси туфайли 10 апрелга қадар тўхтатиб қўйилган. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган «Ростов» 22-турдан кейин турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар