26.03.2020 23:38
3207
Ривалдо: «Барселона» Мартинесни эмас, Неймарни сотиб олиши керак»

«Мен бир неча бор Неймарга ишонишимни айтганман. Балки, унинг «Барса»ни тарк этиши хато бўлгандир, аммо агар клубда уни «ПСЖ»дан 222 млн евродан арзонроққа қайтариб олиш имконияти бўлса, бундан фойдаланиш керак.

Неймар атиги 28 ёшда ва у ҳали кўп йиллар давомида юқори даражада ўйнаши мумкин. У Мессининг соясида қолиб кетишдан чўчимайди. Аргентиналик ҳам унинг жамоага қайтишидан мамнун бўларди. 

«Барселона» «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни сотиб олмоқчи, деган гапларни эшитдим. Фикримча, 22 ёшли Мартинес ўсишда давом этиб, кўпроқ тажриба тўплаши лозим. У аллақачон «Интер» учун муҳим ўйинчига айланишга улгурди. Лаутаро – келажакда энг яхши футболчилардан бири бўлиши шубҳасиз. Аммо ҳозир у «Барселона»га ўтишга тайёр эмас. Клуб Неймарни сотиб олиб, аввалги триосини тикласа яхшироқ бўларди.

Неймар аввал ҳам «Барса» сафида ажойиб ўйинлар кўрсатган. Ўйлашимча, у мухлислардан кечирим сўраса, ҳаммаси жойига тушиб кетади ва яна мухлислар қалбини забт эта олади» – деб Ривалдонинг сўзларини келтиради Goal нашри.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар