26.03.2020 19:41
9906
«Реал» стадиони омборга айлантирилади

«Реал» ўз стадионини коронавирусга қарши фойдаланиш учун Мадрид маъмуриятига топширди.

Карантин даврида «Сантьяго Бернабеу»да зарур нарсалар ва материаллар сақланади, кейинчалик улар тиббиёт ташкилотларига тарқатилади.

Шунингдек, клуб хайрияга берилаётган моддий материалларни ҳам ўз стадионига жўнатишни таклиф қилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) маълумотига кўра, Испанияда коронавирус юқтириб олганлар сони 50 мингга яқинлашди, вафот этганлар сони 3,5 мингдан ошди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар