26.03.2020 16:54
2143
Моуринью «Лейпциг» футболчисини «Тоттенҳэм»га таклиф қилмоқчи

«Лейпциг» яримҳимоячиси Марсель Забитцер мавсум охирида Германияни таркиб этиб, Англия Премьер-лигасида фаолият бошлаши мумкин.

Bild нашрининг хабар беришича, Забитцер Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Тоттенҳэм» - «Лейпциг» учрашувида Жозе Моуриньода кучли таассурот қолдирган. Жавоб учрашувида Марсель дублга эришган эди. Португалиялик мураббий Забитцерни Лондон клубига таклиф этмоқчи.

«Забитцернинг «Лейпциг» билан амалдаги шартномаси 2022 йилда якунига етади. Лондон клуби ёзги трансфер ойнасида 26 ёшли австриялик футболчига 50 миллион евролик таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда», - дейилади манбада. 

Маълумот учун, Забитцер ушбу мавсумда «Лейпциг» сафида 25 ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар