26.03.2020 10:14
10357
Модрич «Реал»га ҳамюртини сотиб олишни маслаҳат берди

ЦСКА яримҳимоячиси Никола Влашичга «Реал» қизиқмоқда, деб хабар беради Defensa Central.

«Қаймоқранглилар» 34 ёшли Лука Модричга ўринбосар қидиришмоқда.

Манбага кўра, хорватиялик футболчининг ўзи Мадрид клубига 22 ёшли ҳамюртини сотиб олишни маслаҳат берган. 

Бу мавсумда Влашич РПЛда 22та ўйин ўтказиб, 7та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар