26.03.2020 10:40
2167
Мхитарян: «Фонсеканинг футболини Эмерининг фалсафасидан афзал кўраман»

«Рома»да ижарада ўйнаётган, ҳуқуқий жиҳатдан «Арсенал»га тегишли бўлган яримҳимоячи Генрих Мхитарян «тўпчилар» собиқ устози Унаи Эмери билан Рим клуби бош мураббийи Паулу Фонсекани таққослади.

«Эмерининг фалсафаси Фонсеканинг фалсафасидан фарқ қилади. «Рома»да ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Чунки биз яхши футбол ўйнаяпмиз ва бу менга мос келади. Фонсеканинг футболини афзал кўраман – тажозукор ўйнаймиз ва тўпни доим назоратимизда ушлаб турамиз. 

«Рома»да қоламанми? Ҳеч нарса дея олмайман, чунки мавсум тўхтатилган. Қачон ўйнашимизни ва ёзда нима бўлишини билмаймиз. Футбол тез ўзгармоқда. Келажакда нима бўлиши мумкинлигини ҳеч қачон билмайсиз», – деб Мхитаряннинг сўзларини келтиради Тhe Times.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар