26.03.2020 15:25
4020
«Ливерпуль» яримҳимоячиси Туркия клубига ўтиши мумкин

«Ливерпуль» клубининг швейцариялик яримҳимоячиси Жердан Шақири кейинги мавсумда Англияни тарк этиши кутилмоқда.

Fotomac нашрининг хабар беришича, Туркиянинг «Галатасарой» клуби Шақирига қизиқмоқда. Истанбул клуби ёзги транфер ойнасида 28 ёшли яримҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Олдинроқ, швейцариялик футболчининг «Ливерпуль» асосий таркибидан ўрин олмагани боис, жамоани тарк этмоқчи эканлиги ҳақида инглиз матбуотида хабарлар тарқалганди. 

«Ўз ўрнида Мерсисайд клуби ҳам Шақирини 2021 йилда текинга қўйиб юбормаслик учун, ёзги трансфер ойнасида уни сотишга тайёр», - дейилади манбада.

Эслатиб ўтамиз, Шақири ушбу мавсумда АПЛда 6 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар