26.03.2020 18:42
9475
Кокоринга 7та клуб даъвогар

«Сочи»да ижарада ўйнаётган «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин фаолиятини Европада давом эттириши мумкин.

Журналист Сергей Егоров хабарига кўра, футболчининг хизматига 3та клуб қизиқиш билдирмоқда.

«Кокориннинг «Зенит» билан имзолаган шартномаси муддати ёзда ниҳоясига етади. У ҳозирданоқ ўзига янги клуб танлаши мумкин.

Мендаги маълумотларга кўра, унинг хизматига Испаниянинг «Вальядолид», Италиянинг «Лацио» ва «Женоа», Германиянинг «Фортуна» ва Франциянинг «Марсель» клублари қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Москванинг «Локомотив» клуби ҳам у билан шартнома имзоламоқчи.

Кокориннинг оиласи Москвада яшамоқчи. Бу эса «Локомотив» имкониятларини ошириши мумкин. Ишончим комил, «Динамо» ҳам уни қўлга киритишга уриниб кўради», деди Егоров.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар