26.03.2020 20:30
7758
«Касильяс ва ван дер Сарга ҳавас қилганман». Куртуа «Реал»да ҳаммадан тезкор ва энг яхши футболчи кимлиги ҳақида

Ҳозирги кунда коронавирус пандемияси туфайли барча футболчилар қатори карантинда бўлган «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа «Твиттер» ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали мухлислар билан қисқа савол-жавоблардан иборат суҳбатга киришди. Marca нашри қизиқарли жавобларнинг аксариятини келтирди.

- Тибо, ўйинлардан кейин ўзаро алмашган қайси футболка сен учун энг яхшиси?
- Икер Касильяс билан биринчи марта алмашган футболка мен учун энг қадрлиси.

- Сенингча, жамоадаги энг яхши футболчи ким?
- (саволга жавобан қўлини кўтарган эможини қўйиб ўзини кўрсатди) 

- Вақт ким билан қувноқроқ ўтади: Диего Коста ёки Эден Азар?
- Менимча, Диего Коста билан.

- Жаҳоннинг энг яхши клубида тўп суриш қандай экан?
- Буни сўз билан ифодалашнинг иложи йўқ.

- Фаолиятини якунлаган қайси футболчи билан бир жамоада тўп суришни истардинг?
- Бразилиялик Роналдо билан.

- «Реал» сафидаги энг тезкор футболчи ким?
- Менимча, бу Винисиус. У машғулотларда ҳам ҳаммадан тез югуради.

- Энг яхши кўрган мультфильмларинг қайси?
- Мен «Покемон» ва «Спанч Бобе»ларни томоша қилиб улғайганман.

- Болалигингда қайси дарвозабонларга ҳавас билан қарагансан?
- Икер Касильяс ва Эдвин ван дер Сар ўйинларини кузатганман, уларга ҳавас билан қарардим.

- «Реал»даги севимли футболчинг ким эди?
- Шубҳасиз, дарвозабон Икер Касильяс.

- Сен учун «Реал»даги энг ёқимли ғалабали онлар қайси?
- Европа Суперкубоги ва «Эль-Класико»даги ғалабаларимиз.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар