26.03.2020 09:14
696
Испания футбол федерацияси Ла Лига клубларига 500 млн евро кредит ажратишга тайёр

Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) президенти Луис Рубиалес ташкилот коронавирус пандемияси туфайли испан клубларига молиявий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

«Биз молия ташкилотлари билан суҳбатлашдик. Агар Ла Лига раҳбарияти хоҳласа, гаплашамиз.

Биз 500 млн евро миқдоридаги кредит линиясини тақдим этиш борасида ишламоқдамиз», – деб Рубиалеснинг сўзларини келтиради Маrca.

Аввалроқ Англия футбол лигаси (EFL) клубларга фоизсиз қарз бериш ғоясини илгари сурган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар