26.03.2020 08:30
2210
Ибраҳимович фаолиятини якунлаб, агент бўлмоқчи

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович келажакда нима билан шуғулланиш борасида ўйламоқда.

38 ёшли швед клубни тарк этиши ва фаолиятини якунлаши мумкин.

Calciomercato'нинг ёзишича, Ибраҳимович «Милан» клуб менежери Звонимир Бобанни ишдан бўшатганидан норози, унга Иван Газидиснинг лойиҳаси ёқмаяпти.

Златан агентлик фаолияти билан шуғулланиш имкониятини кўриб чиқмоқда. У агенти Мино Райола билан ҳамкорлик қилиши мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар